Путинда узук пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-04-2016 | 06:42 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Апрел 2016 года
696

Путинда узук пайдо бўлди

 Путинда узук пайдо бўлди

Хоккей бўйича икки карра Олимпия чемпиони Владимир Петров Қозонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш кенгаши йиғилишида Россия президенти Владимир Путинга хоккей бўйича Россия чемпионатида "ЦСКА"нинг ғалабаси шарафига антиқа совға – узук тақдим қилди.

"Биз ўтган йили чемпион бўлгандик. Бироқ сизга совға бермагандик. Биз сизнинг "армия" хоккейини яхши кўришингизни биламиз. Шунинг учун клубимиз топшириғи билан Сизга совға топширмоқчиман" деб, Петров Путинга узук совға қилди. Путин бу совға учун миннатдорчилик билдирди.

Россиянинг 2014/15 йиллардаги чемпиони Континентал хоккей лигаси чемпионати натижасига кўра аниқланганди. Бу унвонга ўтган йили Москванинг "ЦСКА" клуби хоккейчилари сазовор бўлгандилар.

Путин турли антиқа совғаларни кўплаб олади. Мисол учун, унга бир марта Россия империяси тожининг нусхаси совға қилинган. Бу тожни Путинга актёр Геннадий Хазанов юбилейи муносабати билан у билан учрашганда тақдим қилган. Хазанов тожни Путинни бошига кийгазмоқчи бўлганда Путин бунинг аксини қилиб, тожни актёрнинг ўзининг бошига "қўндириб" қўйган, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru