Обама: Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилгандан кейин бекор қилиниши керак » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 23:11 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Апрел 2016 года
745

Обама: Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилгандан кейин бекор қилиниши керак

Обама: Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилгандан кейин бекор қилиниши керак

АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилганда "бекор қилиниши мумкинлиги ва шартлигини" маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Обама бу ҳақда Ганноверда Германия канцлери Ангела Меркель билан биргаликда берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

"Россия барча мажбуриятларни бажарганда ундан санкциялар бекор қилиниши мумкин ва шарт", деб айтди Обама.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Минск келишувлари субъекти бўлмагани учун уни бузмаётганлигини айтганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru