17:40 / 22.02.2015
8 425

Мальдив собиқ президенти террорчиликда айбланиб ҳибсга олинди

Мальдив собиқ президенти террорчиликда айбланиб ҳибсга олинди

Мальдив полицияси мамлакатнинг собиқ президенти, ҳозирги вақтда эса мухолифат етакчиси ҳисобланган Муҳаммад Нашидни ҳибсга олди. Бу ҳақда Minivan News хабар бермоқда.

Қайд этишларича, Нашид террорчиликда айбланмоқда.

Ҳозирги вақтда собиқ президентнинг қароргоҳи олдида унинг тарафдорлари оломони тўпланган. Норозилик намойиши иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда.

Муҳаммад Нашид 2008 йили бўлиб ўтган мамлакат тарихидаги илк демократик сайловларда ғолиб чиққанди.

2013 йил ноябрида эса Ямин Абдул Қаюм – собиқ президент Маъмун Абдул Қаюмнинг укаси президентлик ваколатини бажаришга киришган эди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мальдив собиқ президенти террорчиликда айбланиб ҳибсга олинди