ОАВ: АҚШ Сурияга 250 нафар ҳарбий хизматчисини жўнатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 15:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Апрел 2016 года
1 116

ОАВ: АҚШ Сурияга 250 нафар ҳарбий хизматчисини жўнатади

 ОАВ: АҚШ Сурияга 250 нафар ҳарбий хизматчисини жўнатади

АҚШ ИШИДга қарши курашда кўнгиллиларга ёрдам бериш учун Сурияга 250 нафаргача ҳарбий хизматчини жўнатади. Бу ҳақда Медуза хабар бермоқда.
Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал манбаларига кўра, ҳозирда мамлакатда элликка яқин америкалик маслаҳатчи фаолият олиб бормоқда. Шу тариқа, АҚШ контингенти олти баробар ортиши мумкин.

Сурияга жўнатилаётган ҳарбийлар орасида ёрдамчи персоналдан ташқари махсус бўлинма жангчилари ҳам бўлиши кўзда тутилган. Уларга ИШИДга қарши курашга маҳаллий суннийларни ҳам жалб этиш вазифаси қўйилган. Шу пайтга қадар АҚШ Сурияда маҳаллий курд қуролли тузилмалари билан ҳамкорлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти Барак Обама Сурияга юбориладиган махсус бўлинмалар ИШИД жангарилари билан бевосита тўқнашувларга киришмаслигини маълум қилганди, [урл=ҳттпс://дарё.уз/2016/04/26/оав-ақш-сурияга-250-нафар-ҳарбий-хизматчисини-жонатади/]дейилади [/урл]"Дарё" нашрида.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru