Порошенко рафиқасидан ўзини 23 февраль билан табрикламасликни илтимос қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-02-2015 | 11:33 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Феврал 2015 года
847

Порошенко рафиқасидан ўзини 23 февраль билан табрикламасликни илтимос қилди

Порошенко рафиқасидан ўзини 23 февраль билан табрикламасликни илтимос қилди

Украина президенти Пётр Порошенко ўз рафиқаси билан уни 23 февраль билан табрикламасликка келишиб олди. Бу ҳақда Порошенко ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Порошенко 23 февраль байрамини бекор қилиб, унинг ўрнига янги давлат байрами – “Украина ҳимоячиси куни”ни таъсис этди. Бу байрам ҳар йили 14 октябрда нишонланиши белгилаб қўйилган.

“Аёлларимиз кўп йиллик одат бўйича бизни табриклашларини тушунаман. Бунда ҳар бир киши ўзи қарор қабул қилишга ҳаққи бор. Бироқ давлат миқёсида 23 февраль куни бугундан бошлаб бошқа нишонланмайди. Мен ўз рафиқам билан келишиб олдим: у мени энди 23 февралда эмас, балки 14 октябрда табриклайди. Ўйлайманки, кўпчилик биз тутган йўлга амал қилади”, деб ёзди Порошенко.

21 февраль куни Луганск халқ республикаси раҳбари Игорь Плотницкий 23 феврални Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Бу кун “Донецк халқ республикаси”да дам олиш куни қилиб белгиланди.

Маълумот учун, 23 февраль – Ватан ҳимоячилари куни Россия, Беларусь, Қирғизистонда ҳанузгача байрам сифатида нишонлаб келинади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru