Бағдодда намойишчилар парламент биносига бостириб киришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-04-2016 | 22:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Апрел 2016 года
416

Бағдодда намойишчилар парламент биносига бостириб киришди

Бағдодда намойишчилар парламент биносига бостириб киришди

Бағдодда намойишчилар Ироқ парламенти биносига бостириб киришди. Намойишчиларнинг ҳужуми оқибатида бир неча депутат жароҳат олди, уларнинг аҳволи оғир қолмоқда. Бу ҳақда "Ал-Жазира" телеканалига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Ироқда оммавий норозилик намойишлари мамлакатда коррупция даражасининг ўсишидан аҳолининг норозилиги ортида юз берди. Намойишчилар ҳукуматнинг итсеъфосини талаб қилмоқдалар. Шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари депутатлар кворумнинг етарли эмаслиги сабабли ҳукуматнинг янги таркиби бўйича овоз бера олмаганларидан кейин парламент биносига бостириб киришган.

Бағдодда фавқулодда вазият эълон қилинди, ҳарбийлар тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилди. Ироқ пойтахтига кириш йўллари беркитилган. Шаҳар марказидан АҚШ ва бошқа давлатлар элчихоналари ходимлари эвакуация қилинмоқда, БМТ ваколатхоналари ёпиб қўйилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru