Трамп Калифорнияда унга қарши норозилик намойишларини жиноятчилар уюштирганини таъкидламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 12:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Май 2016 года
412

Трамп Калифорнияда унга қарши норозилик намойишларини жиноятчилар уюштирганини таъкидламоқда

 Трамп Калифорнияда унга қарши норозилик намойишларини жиноятчилар уюштирганини таъкидламоқда

АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трамп охирги кунларда унга қарши Калифорнияда бўлиб ўтган намойишларни жиноятчилар уюштирганига ишончи комиллигини айтмоқда. Трамп бу ҳақда ўзининг твиттерида маълум қилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

"Калифорниядаги намойишчилар каллакесарлар ва жиноятчилар эди. Улардан кўпи профессионал жиноятчилар. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари улар билан қаттиққўл бўлишлари керак", деб айтди Трамп.

26-27 апрель кунлари Калифорния штатининг турли шаҳарларида юзлаб намойишчилар Трампнинг сиёсатига қарши чиқдилар. Трампнинг чиқишидан кейин Коста-Меса шаҳрида тартибсизликлар бошланган, 20 га яқин одам ушланган. ОАВ маълумотларига кўра, норозилар Трампнинг миграция сиёсатига қарши чиққанлар. Улардан баъзиларида Мексика байроқлари бўлган.

Тадбиркор ўзининг нутқларида агар президент бўлса, АҚШ ва Мексика ўртасида девор қуришга ваъда бериб келади.

Трампнинг айтишича, ушбу деворнинг қурилишига Мексика ҳақ тўлайди, акс ҳолда мексикалик меҳнат муҳожирларининг Мексикага пул ўтказмалари тўсиб қўйилади.

Калифорния сайловолди пойгасида муҳим аҳамиятга эга. Бу штатда 7 июнда бирламчи сайловлар бўлиб ўтади, унинг натижаларига кўра Кливлендда республикачилар қурултойида 172 делегат кимнинг номзодини қўллаб-қувватлаши аён бўлади. Бу сиёсий форумда Республикачилар партиясидан АҚШ президенти сайловида ким иштирок этиши ҳал қилинади. Ҳеч қайси бир штат номзодга Калифорниядан кўра кўпроқ делегатлар овозини бера олмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru