Россия Хитойга чучук сув етказиб беришни таклиф қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-05-2016 | 17:49 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Май 2016 года
535

Россия Хитойга чучук сув етказиб беришни таклиф қилди

 Россия Хитойга чучук сув етказиб беришни таклиф қилди

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Россия ўз ҳудудидан Хитойнинг қурғоқ ерларига чучук сув олиб ўтиш лойиҳасини таклиф этишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда вазир Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Хань Чанфу билан учрашув давомида маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

“Биз Олтой ўлкасидан Қозоғистон Республикаси орқали ХХРнинг қурғоқ ерли Шинжон-Уйғур автоном ҳудудига чучук сув етказиш бўйича лойиҳа таклиф этишга тайёрмиз. Яқин вақтларда биз ушбу масала бўйича қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашамиз”, - деди у.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru