Жон Кейсик президентлик пойгасини тарк этгани ҳақида расман эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 11:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Май 2016 года
376

Жон Кейсик президентлик пойгасини тарк этгани ҳақида расман эълон қилди

Жон Кейсик президентлик пойгасини тарк этгани ҳақида расман эълон қилди

Оҳайо штати губернатори Жон Кейсик АҚШ президентлиги учун сайловларни тарк этгани ҳақида расман маълум қилди. Эндиликда, республикачилар ўртасида Трампнинг рақобатчилари қолмади.

Республикачилар партиясидан номзод бўлган бу сиёсатчи ўз иштирокини тўхтатиши ҳақида Оҳайодаги сайловчилар билан учрашуви вақтида маълум қилган ва бу учрашув CBS News орқали трансляция қилинган.

Бундан олдинроқ, Кейсикнинг маслаҳатчиси губернаторнинг сайловни тарк этиш нияти ҳақида маълум қилганди.

Индианадаги праймеризлар натижаларига кўра, республикачилар орасида Дональд Трамп энг кўп овоз олганди. 3 май куни Техас штатидан бўлган сенатор Тед Круз пойгадаги иштирокини тўхтатиши ҳақида эълон қилди, дейилади "Кун" нашрида.
Жон Кейсик президентлик пойгасини тарк этгани ҳақида расман эълон қилди

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru