Перуда кокаин олиб кетаётган самолёт уриб туширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 22:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Май 2016
590

Перуда кокаин олиб кетаётган самолёт уриб туширилди

 Перуда кокаин олиб кетаётган самолёт уриб туширилди

Перу полиция Боливиядан мамлакат ҳудудига кириб келган енгил моторли самолётни уриб туширган. The Daily Mail хабарида айтилишича бунга самолётга кокаин ортилгани сабаб бўлган, дейилади "Кун" нашрида.

Самолёт ерга қулагач воқеа жойига ҳуқуқ-тартибор органлари ходимлари етиб боришган. Самолётнинг 58 ёшли учувчиси қўлга олинган, у жароҳатлангани боис қўриқчилар билан шифохонага олиб борилган.

Унинг шериги бўлгани тахмин қилинган колумбиялик жиноятчи эса қочиб кетишга улгурган. Бу жиноятчи полициячилар билан отишма қилиб чекиниш давомида 200 килограмм миқдоридаги наркотик моддаларни яширишга улгурган.

Самолёт бортида 70 килограмм миқдоридаги кокаин аниқланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru