22:32 / 23.02.2015
7 946

Қозоғистонда охирги икки ойда автомобиллар савдоси 40 фоизга камайди

Қозоғистонда охирги икки ойда автомобиллар савдоси 40 фоизга камайди

Қозоғистонда автомобиллар савдоси кўрсаткичлари январь ва февраль ойлари давомида 40 фоизга пасайиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон автобизнеси Ассоциацияси маълумотига асосланиб, Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Ташкилотнинг маълум қилишича, автомобиллар сотуви январь ойининг ўзидаёқ 30 фозига тушган. Расман маълум қилинишича, ўтган вақт давомида бутун Қозоғистон абтомобиль бозорида 7774 дона автомобил сотилган.

Бунга асосий сабаб сифатида, қўшни Россияда рубль қадрсизланиши ва машиналар нархи арзонлашгани келтирилмоқда. Қозоқлар ўтган ойлар давомида асосан Россия ҳудудига ўтиб, машиналар сотиб олишган.

Тушиш кўрсаткичлари миллий автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун ҳам таъсир қилган. Ўтган ойда қозоқ миллий маҳсулоти бўлган машиналар сотувидан 25 миллион доллар тушган (умумий тушум эса 205,7 млн долларни ташкил этган). Бу эса, ўтган йилнинг шу ҳолатидаги кўрсаткичлардан 55,96 фоизга кам бўлиб чиқмоқда.

Айни пайтда фақат Toyota автомобилларигина харидорлигини сақлаб қолмоқда.

Бироз олдинроқ, Ривожланиш ва сармоялар вазири Асет Исекешев ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида бу борадаги вазият ҳақида маълум қилган эди. Ўз навбатида Миллий иқтисодиёт вазири Ерболат Досаев миллий автомобилсозликни қўллаб-қувватлаш учун 20 млрд танга миқдоридаги маблағ йўналтирилишини маълум қилган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда охирги икки ойда автомобиллар савдоси 40 фоизга камайди