Канадалик ҳайдовчи қиз навигаторга ишониб кўл ичига кириб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-05-2016 | 19:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Май 2016 года
479

Канадалик ҳайдовчи қиз навигаторга ишониб кўл ичига кириб кетди

Канадалик ҳайдовчи қиз навигаторга ишониб кўл ичига кириб кетди

23 ёшли канадалик қиз ўз машинасида GPS-навигаторининг номаълум ҳудуддаги кўрсаткичига таяниб Гурон кўлидаги Жоржиан-Бей кўрфазига кириб кетди. Қиз ойнадан сакраган ҳолда машина ичидан тушиб қолишга муваффақ бўлган, унинг қизил Toyota’си эса ғаввослар ёрдамида олиб чиқилган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Канадалик қиз муздек сувда 100 фут (30 метр) атрофидаги масофани сузиб ўтишга мажбур бўлган ва телефони машинада қолгани учун маҳаллий меҳмонхонага келиб, тез ёрдам чақирган.
Канадалик ҳайдовчи қиз навигаторга ишониб кўл ичига кириб кетди

Автомобиль қайта тикланмайдиган ҳолатга келганлиги маълум бўлди, унинг эгасига эса ҳеч қандай зиён етмаган.

Гувоҳларнинг сўзларига ва суратдаги тасвирларга кўра, кечки вақтга яқин кўриш қобилияти пасайиши туфайли бу ҳудуддаги сув етарлича кенг бўлгани туфайли уни кўча деб ўйлаш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru