Украина БАА билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги келишувни имзолайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-02-2015 | 17:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Феврал 2015 года
748

Украина БАА билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги келишувни имзолайди

Украина БАА билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги келишувни имзолайди

Украина Вазирлар Маҳкамаси Украина ва БАА ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини маъқуллади.

Украина ҳукуматининг 23 февралдаги фармойишига биноан, бош штаб бошлиғи, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Виктор Муженкога бу келишувни имзолаш ваколати берилди.

Украина Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги “Украина Вазирлар Маҳкамаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш тўғрисидаги” фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди.

Аввалроқ хабар берилгандек, Украина президенти 23-24 февраль кунлари ишчи ташриф билан БААга келган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru