Хован қабристонидаги жанжал биргина қабр сабаб содир бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-05-2016 | 14:59 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Май 2016 года
871

Хован қабристонидаги жанжал биргина қабр сабаб содир бўлган

Хован қабристонидаги жанжал биргина қабр сабаб содир бўлган

Мокванинг Хован қабристонида юз берган ва 3 нафар кишининг ёстиғини қуритган жанжал, жиноий иш иштирокчиларидан бири ва қабристонда ноқонуний ишлаётган тожикистонлик ўртасида келиб чиққан тортишувдан кенгайиб кетган, деб ёзмоқда «Кун» нашри.

Нашрнинг ахборотларига кўра, гумондорлар вакиллари шундай тахминни илгари суришмоқда. Қабристоннинг собиқ директори Юрий Чабуев муносабатларни ойдинлаштириб олиш ишларига барҳам бериш мақсадида тортишувга аралашган, аммо кеч бўлган.

Гумондорлар вакилларининг сўзларига кўра, тортишув айбланувчилардан бирининг қариндоши қабри тожикистонликлар томонидан етарли даражада сифатли ободонлаштирилмагани сабаб келиб чиққан. Буюртмачи иш ҳақини тўлашдан бош тортгач, кейинги кун қабрни янада ёмонроқ ҳолатда кўрган, деб ҳикоя қилишган айбланувчилар вакиллари.

Бу каби ишларни, пулни тўламагани учун тожикистонликларнинг ўч олиши, дея гумон қилган эркак, қабристонга самбочи дўстларини таклиф этган. Уларнинг қабристон ва унинг атрофидаги бозорда ноқонуний фаолият юритувчи тожикистонликлар жамоасининг катталари билан учрашуви эса, томонларнинг бир-бирига дўқ-пўписаси билан поёнига етган.

Манбаларнинг айтишича, айни вақтдан бошлаб, зиддият очиқча душманликка айланган. «Спортчилар» ва тожикистонликлар диаспораси вакиллари ўртасидаги ҳал қилувчи учрашув 14 майга белгиланади.

Ноқонуний муҳожирларга янги талаблар қўйилган: улар қабристон атрофида ёдгорликлар ва темир қафаслар тайёрлаш цехлари, гуллар сотиш нуқталарига эга бўлгани ва бир кунлик савдо айланмаси тахминан 4 миллион рублни ташкил этгани боис, "самбочилар" зиддиятдан унумли фойдаланиб қолишга аҳд қилишган ва улуш бериб туриш ёки жойни бўшатишдан бирини танлашни таклиф этишган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru