Германиялик нафақахўр учинчи Рейх даврига оид атом бомбасини топганини даъво қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-05-2016 | 21:27 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Май 2016 года
544

Германиялик нафақахўр учинчи Рейх даврига оид атом бомбасини топганини даъво қилмоқда

Германиялик нафақахўр учинчи Рейх даврига оид атом бомбасини топганини даъво қилмоқда

Муҳандис Петер Лор, иккинчи жаҳон уруши даврида немис аскарлари томонидан яширилган атом бомбаларини топганини таъкидламоқда. Ядро қуроли, Тюрингиядаги Йонас тоғли воҳасида аниқланган, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Умуман Лор қидириш ишлари вақтида бешта металл предметга дуч келган. Унинг ишонч билан таъкидлашича, топилган нарсаларнинг иккитаси оммавий қирғин қуроли ҳисобланади. Улар иккинчи жаҳон уруши даври охирларида атайлаб яшириб қўйилган.

Пенсионер топилмаларни 3D-радар воситасида қайта ўргангач, шундай тўхтамга келган. Лорнинг огоҳ этишича, мазкур қуроллар хавфли бўлиб, ядро фожиасини келтириб чиқариши мумкин.
«Агар ядро зарралари тарқалишига йўл қўйилса, Европада иккинчи Чернобиль юз беради», — деб хавотир билдирган Петер Лор.

Айтиш жоизки, ушбу хабар Учинчи рейх аскарлари эга бўлган атом қуроли хақидаги биринчи ахборот эмас. Йонас водийсида ғорлар, бункерлар ва омборхоналар тизими яширилган бўлиб, у минглаб асирлар меҳнати эвазига барпо этилган.
У ерда ишлаган барча маҳбусларни америкаликлар 1945 йил апрелида озод этган эди. Шундан сўнг, Йонас яқинидаги Ордруф шаҳрида қўлга киритилган маълумотлар 100 йилга махфийлаштирилган.
Ўтган йили, "Адольф Гитлернинг атом бомбаси" номли ҳужжатли фильм ижодкорлари турли гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, Учинчи рейх атом бомбаси яратишга жуда яқин қолганини кўрсатмоқчи бўлишганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru