CNN Россияда фаолият кўрсатиш учун лицензия олиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-02-2015 | 23:45 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Феврал 2015 года
630

CNN Россияда фаолият кўрсатиш учун лицензия олиши мумкин

CNN Россияда фаолият кўрсатиш учун лицензия олиши мумкин

Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасини назорат қилиш федерал хизмати (“Роскомнадзор”) вакили Вадим Ампелонский CNN телеканали Россияда ишлаш учун шу ҳафтанинг ўзидаёқ рухсат олиши мумкинлигини маълум қилди.

“CNN’га ОАВ сифатида гувоҳнома бериш бўйича ишлар якуний палласига етмоқда. Бу борадаги ишлар якунига етиб, лицезнзия тақдим этилса, канал Россияда аввалгидек ишлашда давом этиши мумкин”, дейди Ампелонский.

Унинг сўзларига кўра, Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Александр Жаров аллақачон шу ҳафта охирида имзоланадиган телеканалга рухсат бериш ҳақидаги қарорини тайёрлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, CNN телеканали 2014 йилнинг 31 декабридан бошлаб Россиядаги фаолиятини тўхтатган ва ўз ходимларини чақириб олган эди.

Манба: ww.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru