Ижтимоий тармоқда EgyptAir самолётининг йўқолишдан олдин жойлашган ўрни тасвири пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 10:31 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Май 2016 года
401

Ижтимоий тармоқда EgyptAir самолётининг йўқолишдан олдин жойлашган ўрни тасвири пайдо бўлди

 Ижтимоий тармоқда EgyptAir самолётининг йўқолишдан олдин жойлашган ўрни тасвири пайдо бўлди

Flightradar24 портали EgyptAir авиакомпаниясининг радарлардан йўқолишдан олдин жойлашган ўрни суратини намойиш қилди, дейилади "Кун" нашрида.

ADS-B маълумотига кўра, самолёт Миср ҳаво ҳудудига кирган ва Ўрта Ер денгизида, Миср қирғоқларидан 50 км шимолда радарлардан йўқолган.

EgyptAir авиакомпанияси вице-президенти Аҳмад Абдулнинг маълумотига кўра, самолёт бортида 56 нафар йўловчи, 3 нафар қўриқчи, 2 учувчи ва 5 нафар борт хизматчиси бўлган.

Бундан олдинги хабарларда самолётда 59 нафар йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлгани айтилганди.

MS804 рейси Париждаги "Шарль де Голл" аэропортидан маҳаллий вақт билан 18 май куни соат 23:09да (Тошкент вақти билан 19 май куни соат 03:09) ҳавога кўтарилган. У Мисрга қўнишига тахминан 15 дақиқа вақт қолганида алоқадан узилган.

Рейс 2003 йилда EgyptAir томонидан сотиб олинган Airbus A320-200 самолётида амалга оширилган

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru