Гуамда B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 10:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Май 2016 года
591

Гуамда B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учради

Гуамда B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учради

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 стратегик бомбардимончи самолёти Гуам оролидаги авиабазадан кўтарилгандан кейин фалокатга учради. Самолёт экипажининг барча 7 аъзоси самолёт ер билан тўқнашгунча уни тарк этишга муваффақ бўлдилар. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Авиафалокат 19 май маҳаллий вақт билан соат 08:30 да (Тошкент вақти билан 03:30 да) Андерсен авиабазасида юз берди. Самолёт қулашидан аввал ёниб кетган.

Шимолий Дакота штатидан АҚШнинг Тинч океани ҳудудида мавжудлигини таъминлаш учун Гуамга ташланган B-52 самолёти ўқув парвозини бажараётган бўлган. Самолёт бортида 69-экспедицион бомбардимончи эскадрильяси экипажи бўлган.

Авиафалокат сабаблари ҳозирча номаълум.

2008 йил июлида ҳам B-52 самолёти Гуам оролидан 40 км узоқликда, Тинч океанига қулаган эди. Авифалокат оқибатида ҳалок бўлган 2 нафар учувчининг жасади соҳилбўйи қўриқлаш хизмати томонидан самолёт қулаши биланоқ океандан чиқариб олинганди. Экипажнинг қолган 4 нафар аъзосининг жасадлари топилмаган.

Boeing B-52 Stratofortress самолёти иккинчи авлоддаги кўп функцияли оғир, ўта узоқ масофаларга учувчи қитъалараро стратегик бомбардимончи-ракета ташувчи самолёт бўлиб, АҚШ ХХКда 1955 йилдан бери қуролланишда туради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru