Мисрлик мутасаддилар EgyptAir самолёти денгизга қулаб тушганини айтишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 10:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Май 2016 года
400

Мисрлик мутасаддилар EgyptAir самолёти денгизга қулаб тушганини айтишмоқда

 Мисрлик мутасаддилар EgyptAir самолёти денгизга қулаб тушганини айтишмоқда

ОАВда Ўрта Ер денгизида радарлардан йўқолиб қолган Мисрнинг EgyptAir авиакомпанияси самолёти денгизга қулаб тушгани айтилмоқда. Al Mayadeen телеканалининг авиакомпаниядаги манбасига асосланиб шундай маълумот тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.

Ҳозирча бу хабар расмий тасдиғини топганича йўқ.

"Эль-Вафд" портали маълумотига кўра, Париждан Қоҳирага учишни амалга ошираётган самолёт Греция ҳаво ҳудудига кирганидан 20 дақиқа ўтиб алоқадан узилган. Мисрдагилар самолёт ночорлик сигнали узатмаганини айтишган.

Охирги маълумотларга кўра, самолёт бортида 56 нафар йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Самолётнинг радарлардан йўқолгани ҳақидаги хабардан кейин Мисрда вазиятни ёритиб бориш бўйича тезкор штаб ташкил этилди. Миср ва Греция ҳарбий авиацияси самолётни қидириш ишларига жалб этилди.

Маълум қилинишича, авиакомания бу А-320 самолётидан 2003 йилда фойдаланишни бошлаган. Уни икки тажрибали учувчи бошқарган, кема капитани 6275 соатлик парвоз тажрибасига эга (шундан 2101 соати А-320 самолётларида), унинг ёрдамчиси эса 2766 соатлик учиш тажрибасига эга бўлган.

MS804 рейси Париждаги "Шарль де Голл" аэропортидан маҳаллий вақт билан 18 май куни соат 23:09да (Тошкент вақти билан 19 май куни соат 03:09) ҳавога кўтарилган. У Мисрга қўнишига тахминан 15 дақиқа қолганида, Миср қирғоқларидан 50 км шимолроқда радардан йўқолган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru