12 ёшли талаба 18 ёшида тиббиёт олими бўлишига ишонади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-05-2016 | 14:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Май 2016 года
521

12 ёшли талаба 18 ёшида тиббиёт олими бўлишига ишонади

 12 ёшли талаба 18 ёшида тиббиёт олими бўлишига ишонади

Аллақачон учта коллеж даражасига эга бўлган 12 ёшли сакраментолик талаба Калифорниянинг иккита университетига қабул қилинди. Энди у муҳандислик биомедицинани ўрганиш ниятида. 18 ёшга тўлганда эса шифокор бўлиш ва тиббиёт олими бўлишни режа қилган.

Таниш Абраҳам UC Davis ҳамда UC Santa Cruz университетларига қабул қилинди. Бироқ у ҳали қайси олий ўқув юртига қатнашини ҳал қилмади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилди.

“18 ёшимда докторлик даражасига эришсам керак, деб ўйлайман”, - деди у.

Таниш коллежда таълим олишни 7 ёшида бошлаган. Ўтган йили у Америка River ва Сакраменто коллежларида умумий билимлар, математика, физика, хорижий тиллар курсларини тамомлади.

Коллежнинг биолог профессори Марлин Мартинес аввалига унинг ўта ёшлиги сабабли дарсларда иштирок этишга рухсат бермаган. Бироқ кейин боланинг ветеренар-доктори бўлган онаси ҳам дарсда қатнашиши шарти билан маърузаларга киритган. “Баъзи пайтларда мен онамга нисбийлик умумий назарияси ва нисбийлик махсус назариясини тушунтиришимга тўғри келарди”, - эслайди Абраҳам.

Отаси - Бижу Абраҳамнинг айтишича, 4 яшарлигида Менса IQ клубига аъзо бўлган ўғли оғир маълумотларни тез ва осон қабул қиларди. Таниш Абраҳам ўзини фан ва микроскоплар билан бирга видеоўйинларни ҳам хуш кўрувчи оддий ўсмир деб ҳисоблайди. “Шунчаки ўқиб-ўрганиш қизиқ”, - дейди у.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru