Дунёнинг энг кекса бегемоти ўлиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-05-2016 | 14:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Май 2016 года
492

Дунёнинг энг кекса бегемоти ўлиб қолди

 Дунёнинг энг кекса бегемоти ўлиб қолди

Украинада дунёнинг энг кекса бегемоти жон берди. Киев ҳайвонот боғида Бреста лақабли аёл-бегемот осуда ухлаб ётган пайтида жон таслим қилган, дейилади "Кун" нашрида.

“У 58 йил бизга қувонч ва меҳр улашди. Бреста дунёдаги энг қари бегемот эди”, - дея маълум қилди ҳайвонот боғи маъмурияти.

Бреста Мюнхен ҳайвонот боғида дунёга келган. У ердан Ленинградга келтирилган. 1973 йили эса Киев ҳайвонот боғига кўчган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru