Ҳиндистонда дунёдаги “энг оғир” қизалоқ туғилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-05-2016 | 23:19 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Май 2016 года
866

Ҳиндистонда дунёдаги “энг оғир” қизалоқ туғилди

Ҳиндистонда дунёдаги “энг оғир” қизалоқ туғилди

Ҳиндистон жанубида дунёдаги “энг оғир” қизалоқ дунёга келди, деб ёзади “Даракчи.uz”.

Янги туғилган чақалоқнинг вазни 6,8 килограммни ташкил этди. Нашрнинг ёзишича, одатда олти ойлик чақалоқлар мана шундай вазнга эга бўлади.

Қизалоқнинг онаси уни кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирган.

19 ёшли Нандинининг ўзи ҳам биринчи фарзанди бу даражада катта вазнда туғилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Тахминларга кўра, ҳиндистонлик “полвон” қизалоқ дунё рекордини ўрнатади. 2014 йилда АҚШда ҳам оғир вазнга эга чақалоқ дунёга келган эди. Унинг вазни 6,5 килограмни ташкил этиб, бу рекорд кўрсаткич сифатида баҳоланган эди.

Ҳозирда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши кутилаётган бу қизалоқ шифокорлар назорати остида. “У ростан ҳам жуда катта ва чиройли”,—дейди гинеколог Пурнима Ману.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru