Таиландлик киши асалга кетиб, 7 миллион долларлик амфетамин билан қайтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2016 | 00:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Май 2016 года
620

Таиландлик киши асалга кетиб, 7 миллион долларлик амфетамин билан қайтди

Таиландлик киши асалга кетиб, 7 миллион долларлик амфетамин билан қайтди

Таиландлик ёввойи арилар асалини йиғувчи киши 700 мингта амфетамин синтетик гиёҳванд моддаси таблеткалари жойлаштирилган ўрамини топиб олди. Аюттхайя провинциясида яшовчи киши 7 миллион долларга баҳоланган топилмадан хурсанд бўлиб, пулга муҳтож дўстларига тарқата бошлади. Бу ҳақида "Кун" нашри маълум қилди.

Май ойининг ўрталарида наркополициячилар Аюттхайя провинциясидаги қора бозорда синтетик гиёҳванд моддалар баҳосининг кескин тушиб кетганига эътибор қаратишди: бир дона амфетамин таблеткасининг баҳоси бирданига 8 доллардан 3 долларга тушиб кетди. Тез орада полициячилар провинцияда яшовчи бир кишининг дўстларига молиявий аҳволини яхшилаши учун таблеткалар тарқатиб юрганидан хабар топишди. Адолат посбонлари "сахий киши"ни топишга муваффақ бўлишганида Канпхет 200 мингта таблеткани тарқатган бўлиб чиқди. Қолгани эса унинг уйидан топилган.

Канпхет полициячиларга ўрмонга элтувчи йўл четида бир гуруҳ кишиларнинг буталар орасига нимадир яширганини кўриб қолганини тан олди. Сўнг одамлар қаёққадир кетишди, Канпхет эса уларнинг нима яширганига қизиқди ва гиёҳванд моддалар яширинган халтани кўриб қолди.

Канпхетга йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатиш айбловлари қўйилди, дея хабар беради газета. Бу иш юзасидан тергов ишлари давом этмоқда, чунки вазият мураккаб. Одатда гиёҳванд моддалар ёвуз ниятларда сотилади, бу вазиятда эса улар ёрдам тариқасида бепул тарқатилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru