Қуролли тўданинг Актобедаги ҳарбий қисмга ҳужум бошлаши тасвирланган видео пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-06-2016 | 21:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Июн 2016 года
922

Қуролли тўданинг Актобедаги ҳарбий қисмга ҳужум бошлаши тасвирланган видео пайдо бўлди

Қуролли тўданинг Актобедаги ҳарбий қисмга ҳужум бошлаши тасвирланган видео пайдо бўлди

YouTube порталида Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида қуролли гуруҳ томонидан ҳарбий қисмга ҳужум қилинишидан олдин қисм яқинидаги кўчада қуролланган кишиларнинг тўпланаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу видео кўча камерасига ёзиб қолинган, дейилади "Кун" нашрида.

Бундан олдинроқ, интернетда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва жиноятчилар ўртасидаги отишмалар видеотасвирлари пайдо бўлганди. Унда полициячилар автомобиллари ортида жойлашган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари йўлни тўсиб олган ҳолда аксилтеррор амалиёт ўтказаётганини кўриш мумкин.

5 июнь кунининг иккинчи ярмида номаълум шахслар Актобедаги қуроллар сотилувчи 2та дўконга бостириб киришди ва сотувчилардан бирини ўлдириб, яна бирини яралашди. Қуролларга эга бўлган гуруҳ ҳарбий қисмга ҳужум қилган ва бу ерда 2 ҳарбий хизматчини ўлдириб, 9 кишини яралашган. Шунингдек, ҳужум қилувчилардан 3 нафари йўқ қилинган ва бири қўлга олинган.

Ҳужум қилганлар радикал оқим аъзолари экани айтилган.

Айни вақтда Актобеда фавқулодда жорий этилган, савдо марказлари ва йирик дўконлар ёпилган, барча кўнгилочар тадбирлар ман қилинган, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган.

"Бир нечта жиноятчиларни қўлга олиш учун ҳаракатлар давом эттирилмоқда, баъзи жиноятчилар яширинишга улгурган", дея маълумот берган Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати вакили Алмас Садубаев.

Полиция одамлардан кўчага чиқмасликни сўрамоқда. Хабар қилинишича, шаҳарда интернетга чекловлар киритилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru