Қозоғистонда Ақтўбе терактлари иштирокчилари бўлган яна 7 жангари озодликда қолмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-06-2016 | 10:20 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Июн 2016 года
713

Қозоғистонда Ақтўбе терактлари иштирокчилари бўлган яна 7 жангари озодликда қолмоқда

 Қозоғистонда Ақтўбе терактлари иштирокчилари бўлган яна 7 жангари озодликда қолмоқда

Қозоғистон куч тизимлари томонидан Ақтўбеда ўтказилаётган аксилтеррор амалиётлар давомида ўлдирилган жангарилар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати раҳбари Алмас Садубаевга асосланган ҳолда "Кун" нашри хабар тарқатди.

Унинг айтишича, қуролли отишмалар давомида таслим бўлишни истамаган 13 киши ўлдирилган, 4 нафари жароҳатланган ва яна 7 жиноятчини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

Унинг таъкидлашича, мамлакат махсус кучлари тўла таркибда қатъий режимда фаолият кўрсатмоқда ва қолган жангариларни изламоқда.

5 июнь куни, маҳаллий вақт билан соат 14.45да полицияга ноъмалум шахсларнинг Ақтўбедаги "Паллада" қурол дўконига, соат 15.45да эса Миллий гвардия жойлашган ҳудуддаги яна бир қурол дўкони "Пантера"га хужум уюштиргани ҳақида хабарлар келиб тушган. Хужум оқибатида "Паллада" дўкони сотувчиси, бир зобит ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Шаҳарнинг учта туманидаги ҳужумлар оқибатида жами 6 киши ҳалок бўлиб, 20га яқин киши жароҳатланган.

Мамлакатда 40 кунга террорчилик хавфининг "сариқ даражаси" жорий этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru