Владимир Путин Белоруссия президенти Лукашенкога уйқуга тўймаётганидан нолиди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-06-2016 | 15:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Июн 2016 года
608

Владимир Путин Белоруссия президенти Лукашенкога уйқуга тўймаётганидан нолиди

Владимир Путин Белоруссия президенти Лукашенкога уйқуга тўймаётганидан нолиди

Россия президенти Владимир Путин Минскдагши учрашув пайтида белоруссиялик ҳамкасби Александр Лукашенкога уйқуга тўймаётганидан нолиди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Минскдаги президентлар учрашуви олдидан Лукашенко Путиндан ҳол-аҳвол сўради. Унга жавобан Путин, ҳаммаси жойидалигини, фақат кам ухлаётганини айтган. Путиннинг айтишича, кечадан олдинги кун 4 соат ухлаган бўлса, кеча атиги 5 соат ухлаган.

“Бу ёмон”, — деди Белоруссия президенти.

Путин 8 июнь куни Минскка Россия ва Белоруссия ҳудудлари форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Ялпи мажлис бошланишидан олдин Путин Лукашенко билан яккама-якка учрашган. Кейин мажлис кенгайтирилган тартибда давом этди.

Мажлисда Белоруссияга узатилаётган Россия газининг нархи муҳокама этилди. Путин ўз нутқида Белоруссияни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Россия бозорларига етказиб беришга, санкцион транзит товарларни эса ўтказмасликка чақирди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru