Қозоғистонлик продюсер Баян Есентаевани пичоқлаб кетишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2016 | 00:34 ZAMIN.UZ / Дунё / 12 Июн 2016 года
833

Қозоғистонлик продюсер Баян Есентаевани пичоқлаб кетишди

Қозоғистонлик продюсер Баян Есентаевани пичоқлаб кетишди

Қозоғистонлик машҳур продюсер ва хонанда Баян Есентаева ўткир пичоқдан олган жароҳатлари туфайли Олма-ота вилояти Талгар шаҳридаги касалхоналарнинг бирига ётқизилди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашрига асосланиб “Qalampir.uz” хабар ёзмоқда.

Баян Олма-ота-Кокпек-Коктал трассасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан Талгар шаҳридаги Марказий шифохонага қорин бўшлиғига пичоқ ёрдамида етказилган жароҳат, бош мия лат ейиши, бурун синиши каби жароҳатлар туфайли етказилган.

Тахминларга кўра, Баянга унинг турмуш ўртоғи пичоқ билан жароҳат етказган.

“Айни вақтда Қозоғистон Республикаси Жиноят Кодексининг “Инсон саломатлигига қасддан зарар етказиш” бобининг 106 моддасига асосан тергов ишлари олиб борилмоқда”, дея хабар беради вилоят полиция бўлими вакили.

Олма-ота вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотларга кўра, тез ёрдам машинаси соат 12:15 да Олма-ота-Кокпек-Коктал трассасидаги АЁҚШга етиб борган. Гувоҳларнинг айтишича Баян Есентаева барча жароҳатларни турмуш ўртоғи Бакитбек Есентаев билан тортишув чоғида олган.

Маълумотларга кўра, Бакитбек Есентаев рафиқасини уриб бурнини синдирган, сўнг қорин бўшлиғи соҳасига пичоқ билан жароҳат етказган. Баян шифохонага етказилгач, шифокорлар унинг жароҳати устида 3 соат давомида жарроҳлик амалиётини ўтказишган.

42 ёшли Баян Есентаева Shine Production компанияси раҳбари, телебошловчи, актриса қўшиқчи Қозоғистоннинг кўзга кўринган продюсерларидан бири саналади. У 2006 йилдан бери яккахон хонандаларга продюсерлик қилиш билан шуғулланади.

Баян Бакитбек Есентаевга 20 ёшида турмушга чиққан. Уларнинг 2 нафар Айсауле ва Айару исмли қизлари бор.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бахитбек Есентаев қўлга олинган. Баян эса ўзига келган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru