Яшаш имконияти мавжуд бўлган янги сайёра топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-06-2016 | 22:29 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Июн 2016 года
1 421

Яшаш имконияти мавжуд бўлган янги сайёра топилди

Яшаш имконияти мавжуд бўлган янги сайёра топилди

АҚШ ва Жанубий Кореялик астрофизиклар қўшалоқ юлдуз атрофидан экзосайёра топдилар. Мазкур экзосайёра шу турдаги тизимлардаги маълум йўлдошлар орасида энг йириклардан ҳисобланади. Олимлар топилган объектда ҳаёт кечириш мумкинлиги инкор этишмаяпти. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Kepler-1647b деб номланган осмон жисмининг қўшалоқ юлдуз атрофида айланиш даври 1107 суткани ташкил этади. Унинг катталиги Юпитер сайёрасига тенг ва унда сув бўлиши мумкин.

Kepler-1647 тизими Ердан 3.7 минг ёруғлик йилига тенг масофада узоқликда жойлашган. Унинг ёши 4.4 миллиард йилга тенг ва Ердан ёшроқ деб баҳоланмоқда. Мазкур тизим икки юлдузга эга, улар ўзларининг вазифаларига кўра Қуёшни эслатиб юборади.

Мазкур экзосайёра транзит усул, яъни юлдузлар ёруғлиги ўзгаришига қараб, уларнинг диски бўйлаб ўтадиган осмон жисмини Кеплер телескопи билан кузатиш орқали аниқланди. Биринчи марта, Kepler-1647b 2011 йилда кузатилган. Олинган маълумотлар ва суратларни таҳлил қилгунча бир неча йил талаб этилди. Олимлар тадқиқот ўтказишда давом этмоқчилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru