Олимлар инсон бойиши ирсиятга боғлиқлигини аниқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-02-2015 | 00:08 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Феврал 2015 года
891

Олимлар инсон бойиши ирсиятга боғлиқлигини аниқлади

Олимлар инсон бойиши ирсиятга боғлиқлигини аниқлади

Генре Кронвиц ва Стефан Сигел томонидан Chicago Journal’да эълон қилинган тадқиқотда пул жамғариш ва тўплашга мойиллик инсон ирсиятига боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз боради, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Тадқиқотчилар Швеция солиқ хизмати томонидан тақдим этилган ака-укалар ва эгизакларнинг, шунингдек, алоҳида шахсларнинг 2003 йилдан 2007 йилгача бўлган маълумотларини таққослаб кўрган. Натижада бир уруғдан туғилган эгизакларнинг пулларга бўлган муносабати алоҳида уруғлардан туғилган эгизакларникидан кўра анча ўхшаш бўлиши қайд этилган.

Эгизакларнинг фақатгина учдан бир қисмигина пул жамғариш борасида ўз эгизагидан фарқли ҳаракат қилгани аниқланган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу ҳар бир инсон ўз молиявий ҳолатига алоҳида ёндашади деган қарашга мутлақо зид келади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru