Кристина Гримми ўлдирилиши сабаблари маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-06-2016 | 18:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Июн 2016 года
677

Кристина Гримми ўлдирилиши сабаблари маълум қилинди

Кристина Гримми ўлдирилиши сабаблари маълум қилинди

The Voice шоуси қатнашчиси, 22 ёшли Кристина Гриммининг қотили хонандани телбаларча яхши кўрган ва ҳамкасбларига улар турмуш қуришлари ҳақида гапирган. Бу ҳақда "Дарё" маълум қилди.

27 ёшли Кевин Лойбл хизмат қилган Best Buy компанияси ходимларининг билдиришича, йигит Гримми ёқтириб қолиши учун кўзини операция қилдирган, сочини кўчириб ўтқазган, озиш учун вегетарианликка амал қилган. Иш жойида доим Кристина Гриммининг қўшиқларини тинглаган. Март ойида Лойбл хонанда концертида бўлган ва ҳамкасбларига у билан танишгани, бирга тармоқ ўйинларида иштирок этишаётганини ҳикоя қилган. Гриммига яқин манба эса улар ҳеч қачон таниш бўлмаганини таъкидлаган. Ҳамкасблари қўшиқчини йигити — продюсери борлигини эслатиб, Лойблнинг жиғига тегишган.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Гримми Орландодаги концертидан сўнг мухлисларга дастхат бераётганда унга қарата ўқ узилган. Кристинанинг акаси жиноятчини ушлашга ҳаракат қилган, аммо қотил ўзини ҳам отиб ўлдирган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru