Дунёдаги энг бахтли давлат номи маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-06-2016 | 15:22 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Июн 2016
1 652

Дунёдаги энг бахтли давлат номи маълум бўлди

Дунёдаги энг бахтли давлат номи маълум бўлди

“Bloomberg” рейтинги бўйича дунёдаги энг бахтли давлат сифатида Сингапур тан олинди. Мазкур рейтинг инфляция ва ишсизлик даражасига қараб тузиб чиқилди, дея “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Сингапур 2014 йилдан буён биринчи марта мазкур рўйхатда энг юқори ўринни банд этди. Ушби Жанубий-шарқий Осиё мамлакатида йиллик инфляция 1.4 фоиздан ошмаган, ишсизлик даражаси эса 1.9 фоизгача қисқарган. Бу кўрсаткич ўтган йили энг бахтли деб топилган Тайланддаги ҳолатдан яхшироқ.

Энг бахтсиз мамлакат деб Венесуэла топилди. Бу давлатда инфляция рекорд даржага кўтарилган.
“ Bloomberg ” қолган давлатлар ҳақида маълумот бермаган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида дунёдаги бахтли давлатларнинг рейтинги эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон 49-ўринни эгаллаб ва бу билан МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru