Ҳиндистонда рекорд натижадаги иссиқ ҳаво даражаси қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-06-2016 | 20:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Июн 2016 года
702

Ҳиндистонда рекорд натижадаги иссиқ ҳаво даражаси қайд этилди

Ҳиндистонда рекорд натижадаги иссиқ ҳаво даражаси қайд этилди

Энг юқори иссиқлик даражаси, яъни +51 даража пайшанба куни Рожастхон штатининг Пхалоди шаҳрида қайд этилди. Бу Ҳиндистон метеокузатув тарихида энг юқори иссиқлик даражаси ҳисобланади, дея хабар беради korrespondent.net.

Аввалги рекорд натижа ҳам мана шу штатнинг Алвар шаҳрида кузатилган бўлиб, унда иссиқлик термометрнинг +50,6 даражасини кўрсатган

Рекорд натижалар яна Рожастхон ва Гужарот штатларининг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилган.


Ҳиндистоннинг Метеорология департаменти иссиқ ҳаво яна ҳам кўтарилишини айтиб, огоҳлантирмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати қаттиқ иссиқ туфайли содир бўлаётган ўлимлар ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот бермаган. Бироқ ОАВда бир неча ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru