Жанубий Кореяда табиатдаги рангларни аниқ кўрсатувчи LCD панеллари ишлаб чиқаришда қўлланувчи наноматериал кашф этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-06-2016 | 23:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Июн 2016 года
895

Жанубий Кореяда табиатдаги рангларни аниқ кўрсатувчи LCD панеллари ишлаб чиқаришда қўлланувчи наноматериал кашф этилди

Жанубий Кореяда табиатдаги рангларни аниқ кўрсатувчи LCD панеллари ишлаб чиқаришда қўлланувчи наноматериал кашф этилди

Жанубий Кореялик кимёгарлар янги ноорганик наноматериал кашф қилишди. Бу модда хатто капалак қанотидаги майда рангларни ҳам аниқ-равшан кўрсатади ҳамда бундай модда билан ишланган LCD панеллари вақт ўтиши билан ўз ҳусусиятини йўқотмайди.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВга Сеул университетининг тадқиқот гуруҳи раҳбари Ли Чжон Хёп маълумот берди.

"Қўл остимиздаги илмий ускуналар ёрдамида LCD панеллар ва қуёш батареялари яратишда ишлатиш мумкин бўлган ноорганик хомашё яратишга муваффақ бўлдик", - дея тасдиқлайди Ли Чжон Хёп. Унинг айтишига қараганда мазкур модда титан оксиди устида олиб борилаётган тажриба давомида кашф этилган.

"Аслида, биз икки ўлчамли кенг кўламли ранглар танловига эга, фотоник кристалли модда ишлаб чиқдик. Уни ёруғликда ҳам кўз илғайди ва у ўз ҳусусиятларини йўқотмайди", - деб қўшимча қилади профессор

Лойиҳа Корея Республикасининг фан ва ахборот-коммуникация технологияларини илмий текшириш Вазирлиги ҳамда Корея тадқиқотлар жағармасининг моддий кўмаги ва ҳамкорлигида амалга оширилди.
Давлат раҳбарияти томонидан назорат қилинадиган бошқа илмий ишланмалар каби ушбу кашфиёт ҳам яқин келажакда Жанубий Корея ишлаб чиқариш саноати амалиётида қўлланилади.

Олимларнинг тушунтиришича, замонавий ишлаб чиқариш саноатида бўёқ бўйича муаммо мавжуд: вақт ўтиши билан маҳсулот юзаси ўзининг илк кўринишини йўқотади. Мутахассислар бу тўрт рангдан бири - сариқ рангнинг акс эттирувчи молекуляр тузилишдаги оксидланиш туфайли юзага келишини айтиб ўтишди. "Бизнинг ишланма мана шу етишмовчиликни бартараф қилади", - дея мутахассислар ваъда беришди.

Манбаа: Тасс.ру

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru