ОАВ: Порошенко Донбассда отишмага дуч келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-06-2016 | 18:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Июн 2016 года
600

ОАВ: Порошенко Донбассда отишмага дуч келди

ОАВ: Порошенко Донбассда отишмага дуч келди

Украина президенти Петр Порошенко, аксилтеррористик амалиёт кучларининг Донецк йўналиши бўйлаб жойлаштирилган таянч марказларини кўздан кечираётган вақтда, отишма остида қолди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Украина президенти маъмуриятининг АТА масалалари бўйича вакили Андрей Лысенконинг баёнотига кўра, Зайцево, Майорск, Авдеевка, Опытний ва Водянойда миномет зарбалари берилган, Пескада артиллериядан ўқ узилган. Лысенконинг қайд этишича, жами бўлиб, "130дан ортиқ мина ва 26та снаряд отилган".

Лысенко, айни позицияларда мамлакат президенти Порошенко ҳам бўлганини айтар экан, у зарбаларга қарамай, бир нечта таянч пунктларини кўздан кечириб, украин ҳарбийлари билан учрашганини маълум қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru