Хитойда автобус ёниб кетиши туфайли 30 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 13:09 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Июн 2016 года
385

Хитойда автобус ёниб кетиши туфайли 30 киши ҳалок бўлди

Хитойда автобус ёниб кетиши туфайли 30 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Хунань вилоятидаги шосселардан бирида автобус ёниб кетиши туфайли камилда 30 киши ҳалок бўлган. "Кун" нашри хабарига кўра, яна бир қанча киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 7 нафарлиги, яна 21 киши шифохонага ётқизилгани айтилганди.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Ижчан уезди ҳудудида ҳаракатланаётган автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилган ва ёна бошлаган. Автобусда жами 56 киши бўлган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари етиб келиб, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru