18:26 / 27.02.2015
13 556

Мева ва сабзавотлар инсон кайфиятини яхшилаши аниқланди

Мева ва сабзавотлар инсон кайфиятини яхшилаши аниқланди

Буюк Британия олимлари томонидан 14 минг киши иштирокида ўтказилган тадқиқот мева ва сабзавотларнинг кайфиятни яхшилашга хизмат қилишини кўрсатди, деб ёзади «Российская газета».

Кўп йиллик кузатувлар давомида олимлар кўнгиллиларнинг рациони, уларнинг вазни ва руҳияти ҳолатининг ўзгаришини кузатиб борди. Аниқланишича, айнан мева ва сабзавотларни севувчи кишилар энг фаол ва ижобий бўлиб чиққан. Шунингдек, ушбу гуруҳ вакилларининг зарарли одатлари камроқ бўлган. Ўз навбатида, мева-сабзавотларни кам истеъмол қилган кўнгиллилар тушкунлик аломатларини тез-тез бошидан кечирган.

Нашрнинг эслатишича, аввалроқ шунга ўхшаш яна бир тадқиқот ўтказилган, унда 80 минг британиялик иштирок этган эди. Ушбу тажрибанинг натижалари катта миқдорда мева ва сабзавотларни тановвул қилиш ҳаётий фаолликни ошириб, кишини бахтиёр қилишини кўрсатган эди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мева ва сабзавотлар инсон кайфиятини яхшилаши аниқланди