Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-06-2016 | 13:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Июн 2016 года
556

Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетди

Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетди

Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Месси жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилди. Месси ўзининг бу қарори билан ҳаммани лол қолдирди. Бу ҳақда “USA Today”га асосланиб “Qalampir” хабар берди.

Лео жамони тарк этиши ҳақидаги сўнгги қарорини айтиш чоғида, шундай деди:

“Ҳозир жуда оғир пайт. Кийиниш хонасида, мен учун ҳаммаси тугаганини хаёлдан ўтказдим. Мен бу жамоага мос келмадим.

Мен пеналтидан гол уролмадим. Олдин ҳам шундай бўлган эди. Агар мен миллий терма жамоани тарк этсам, ҳамма учун яхши бўлади. Финалга чиқиб, уни ютмасанг алам қилар экан.

Мен Аргентина билан чампион бўлиш учун жуда кўп тер тўкдим, лекин қўлимдан ҳеч нарса келмади”.

Америка кубогининг финал учрашувида Чили ва Аргентина жамолари тўқнаш келди. Асосий ва қўшимча вақт ғолиб номини аниқлаб бера олмагач, томонлар пеналтилар сериясида куч синашдилар. Бироқ бу сафар ҳам Аргентина жамоасидан омад юз ўгирди. Чилиликлар 4:2 ҳисобида аргентиналиклардан устун келди ва кетма-кет иккинчи бор кубогни бошлари узра баланд кўтарди. Месси пеналти тепишда хатога йўл қўйди.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ҳам Аргентина ва Чили терма жамолари Америка кубоги финалида тўқнаш келган эдилар. Унда ҳам пеналтилар серияси орқали ғолиб аниқланган эди. Якуний ҳисобда Аргентина 1:4 ҳисобда Чилига имкониятни бой берганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru