Москвада душга қўл телефони билан кирган қиз ўлик ҳолда топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-06-2016 | 20:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Июн 2016 года
1 215

Москвада душга қўл телефони билан кирган қиз ўлик ҳолда топилди

Москвада душга қўл телефони билан кирган қиз ўлик ҳолда топилди

Кеча, 28 июнь куни Москвадаги кўп қаватли уйларнинг бирида итиқомат қилувчи 15 ёшли қиз ўз уйининг ювиниш хонасидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 28 июнь куни тонгги 08:00 атрофида қизнинг онаси ундан хабар олиш учун уйга қўнғироқ қилган. Қизи билан суҳбатдан сўнг, ҳаммаси яхши эканига амин бўлган аёл шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисидан соат 15:00да қайтган. Бироқ уйнинг ювиниш хонасига кирган аёл қизини ўлик ҳолда топган.

Аниқланишича, ўсмир қиз уйда ёлғиз бўлган. У онаси билан коллежга ҳужжат топшириш учун бориш олдидан ювиниш хонасига кирган. Гарчи Sony брендига тегишли қўл телефонининг қувват миқдори тўлиқ бўлсада, қизалоқ уни қувватлагичга улаган ва шу ҳолатда ваннада ювинаётиб дугоналари билан суҳбатлашган, SMS ёзишган. Кутилмаганда қувватлагич сувга тушиб кетиб, ичига сув кирган ва ўсмир қизни ток урган. У ўша заҳотиёқ жон берган.

Хабарда айтилишача, Марҳуманинг бош бармоғида смартфон телефони устида кучли ток зарядидан қолган доғ қолган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru