10:35 / 28.02.2015
7 580

Москвада рус мухолифатчилари етакчиси Борис Немцов ўлдириб кетилди

Москвада рус мухолифатчилари етакчиси Борис Немцов ўлдириб кетилди

28 февралга ўтар кечаси Москва шаҳрида машҳур сиёсий шахс Борис Немцов ёлланма қотиллар томонидан ўлдириб кетилди. Айни вақтда шаҳарда йўллар тўсиб қўйилиб, жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Катта Москворецкого кўпригида босқинчилар 4та ўқ билан уни ўлдиришган ва воқеа жойидан жўнаб кетишган.

Гувоҳларнинг айтишича бу жиноятчилар давлат рақами тақилмаган оқ рангли машинада бўлишган.

Воқеа жойига Москва ИИБ бошлиғи Анатолий Якуниннинг шахсан ўзи етиб борган ҳамда вазият ҳақида мамлакат Ички ишлар вазири Владимир Колоколъцевга ахборот берган.

Мухолифатчиларнинг яна бир етакчиси Илья Яшин ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

Маълумот учун, Немцов иқтисодий инқироз ҳолатига қарши 1 март куни бўлиб ўтиши кутилаётган “Весна” марши ташкилотчиларидан бири эди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада рус мухолифатчилари етакчиси Борис Немцов ўлдириб кетилди