АҚШ президенти Немцовнинг жасур киши бўлганини эътироф этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-02-2015 | 10:44 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Феврал 2015 года
618

АҚШ президенти Немцовнинг жасур киши бўлганини эътироф этди

АҚШ президенти Немцовнинг жасур киши бўлганини эътироф этди

АҚШ президенди Барак Обама Москва шаҳрида мухолифатчилар етакчиси Борис Немцовнинг ўлдириб кетилганига ўз муносабатини билдирди.

“Немцов ўз мамлакатида инсон ҳуқуқлари учун курашдан чарчамайдиган оташин йўлбошчи эди. Мен унинг рус ҳукуматига қарши курашларда кўрсатадиган жасурлигига ҳамиша ҳавас билан қарар эдим. Биз 2009 йилда Москвада учрашганимизда у ўз қарашларини очиқ баён этган эди”, – деб эслаб ўтади Барак Обама.

“Биз Борис Ефимовичнинг оила аъзолари ва рус халқига ўз таъзиямизни изҳор этамиз”, деб баёнот беради АҚШ президенти.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru