Япониядаги жазирама сабабли 420 киши шифохонага ётқизилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-07-2016 | 21:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Июл 2016
892

Япониядаги жазирама сабабли 420 киши шифохонага ётқизилди

Япониядаги жазирама сабабли 420 киши шифохонага ётқизилди

Японияда ҳукм сураётган жазирама туфайли 420 киши шифохоналарга ётқизилди, деб хабар қилмоқда “Кун”.

2 июль куни Канадзава ва Тояма префектураларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилган, Фукуида – 36, Миэда – 35,9, Киото префектурасида – 35,5 даражани ташкил этган.

929 метеорология назорат пунктидан 446тасида ҳарорат 30 даражадан ошган, 31-тасида 35 даражадан юқори рақам қайд этилган. Япония пойтахтида эса ҳаво ҳарорати 31 даражани ташкил этган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати 3 июль куни ҳам пасаймайди. Токио, Киото, Сайтама, Нагоя каби шаҳарларда ҳарорат 33 даражагача кўтарилиши айтилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru