Бангладешда террорчилик ҳаракати амалга оширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-07-2016 | 11:59 ZAMIN.UZ / Дунё / 04 Июл 2016 года
482

Бангладешда террорчилик ҳаракати амалга оширилди

Бангладешда террорчилик ҳаракати амалга оширилди

Ўтган кеча қуролланган босқинчилар Дакка шаҳридаги сайёҳлар орасида анча машҳур бўлган ресторанга ҳужум уюштиришди

20 киши нобуд бўлган. Хабар қилинишича ҳалок бўлганларнинг аксарияти италияликлар. Шунингдек қурбонлар орасида Япония, Ҳиндистон ҳамда Жанубий Корея фуқоролари ҳам бор. Теракт жавобгарилигини бу гал ҳам ИШИД ўз бўйнига олди, дея хабар беради НТВ.

Гувоҳ кўрсатмаси: "Биз ўқ овозларини эшитдик. Ташқарига қараганимизда қуролланган кишилар юрганди. Улар аввалига ҳавога қарата ўқ узишди. Кейин ресторанга бостириб киришди. Отишув тинмасди, ҳамма мижозларимиз стол тагига беркиниб олишди".

Асирликка олинганлар они 20 дан ошиқ бўлган. Уларнинг асосий қисмини италияликлар ва японияликлар ташкил этади. Бангладеш ҳукумати террорчилар билан келиша бўлмаслигини билгач бинога ҳужум қилишга мажбур бўлишди. Шу йўл билан қолган асирларни тирик ҳолатда қутқариб олишди.

Хабарларга кўра ҳалок бўлган асирлар совуқ қурол билан ўта шафқатсиз усулда ўлдирилган. Ҳозирда жасадларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru