Америкалик аёл пушти рангли нарсалар учун 1,5 миллион доллар сарфлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-07-2016 | 13:59 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Июл 2016 года
556

Америкалик аёл пушти рангли нарсалар учун 1,5 миллион доллар сарфлади

Америкалик аёл пушти рангли нарсалар учун 1,5 миллион доллар сарфлади

Американинг Калифорния штатида яшовчи аёл ўзини пушти ранг нарсалар билан қуршаб олиш учун 1,5 миллион доллар сарфлади, деб ёзади «Даракчи» нашри.

Маълумотларга кўра, Киттен Кей Сера сўнгги 35 йил давомида фақат пушти либос ва тақинчоқлар тақади. Шунингдек 52 ёшли аёл ўз уйини ҳам севимли рангига бўяган. Унинг итининг ранги ҳам пушти.

«Мен пушти рангни севаман ва унга умримни баҳшида этдим», — дейди Сера.

Голливудда яшайдиган аёлнинг сўзларига кўра, у Пэрис Хилтон, Руби Роуз, Эллен фон Унверт ва Бейонсе каби юлдузлар билан фотосессияларда қатнашган. Таъкидланишича, Сера ўзининг альбомини ёзмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru