Илк никоҳ кечаси сўнггисига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-07-2016 | 13:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Июл 2016 года
2 643

Илк никоҳ кечаси сўнггисига айланди

Илк никоҳ кечаси сўнггисига айланди

Илк никоҳ кечасида куёв келинни хайдаб юборди. Бу ҳақда “Diydor aziz” хабар бермоқда. Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида янги турмуш қурган келин ва куёв меҳмонхонага жойлашадилар. Куёв келинга мурожаат қилишдан аввал уни узоқ кутиб қолади. Чунки, келин телефонида унга табрик йўллаган таниш-билишларига ташаккурлар билдириш билан овора эди. Шунда куёв келиндан хозироқ телефонни ўчиришини сўрайди.

Афсуски, келин рад жавобини беради. Жавобдан аччиқланган куёв ўша заҳотиёқ келин билан ажрашишга қарор қилади ва келинни судга олиб боради. Суд ишни махсус комиссияга оширмоқчи бўлади, аммо куёв ўз гапида туриб олиб тезда ажрашишга эришади. Шундай қилиб, ёш келин куёвнинг илк кечаси телефон сабабли сўнггисига айланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru