Болакай баландликдан йиқилиб, омон қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-07-2016 | 22:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Июл 2016 года
600

Болакай баландликдан йиқилиб, омон қолди

Болакай баландликдан йиқилиб, омон қолди

Болакай 170 метр чуқурликка йиқилиб тирик қолди

Чеченистонда 9 ёшли ўғил бола Шатой қишлоғидаги тоғ булоғидан сув оламан деб нақд 170 метр пастга қулаб тушди, деб хабар беради РИА Новости.

80 метргача учиб тушган болакай қоядан чиқиб турган шохниҳх ушлаб, осилиб қолган.

Воқеа жойига альпинист мосламалари билан етиб келган қутқарувчилар бир ярим соат ичида шумтакани қутқариб олишди. Болакайни дарҳол касалхонага юборишди ва унинг аҳволи қониқарли деб топилди.

RIA Novosti ўтамиз, бундан бир неча йил аввал норвегиялик экстремал спортчи Рикард Хенриксон деярли бир км чуқурликка йиқилиб, тирик қолган эди. У бир км баландликдан сальто отиб, парашютда сакраши керак эди. Бироқ у осилиб турган турникдан мослама чиқиб кетган ва қурилма спортчи билан бирга пастга қулаган эди. Бахтли тасодиф туфайли у эпчиллик билан парашют халқасини тортишга улгурган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru