Афғонистонда газ баллонларининг портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-07-2016 | 14:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Июл 2016 года
612

Афғонистонда газ баллонларининг портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда газ баллонларининг портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Шанба куни кечки пайт Афғонистон пойтахтида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар беради “telegraf.uz”

Воқеа пойтахт дўконларидан бирида содир бўлган. Портлаш натижасида дўконнинг икки эгаси оламдан ўтган. Портлаш маҳаллий аҳоли ўртасида дастлаб жангариларнинг навбатдаги ҳужуми деб эътироф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қобул шаҳрида худкушлар томонидан икки марта ҳужум уюштирилган ва оқибатда 14 нафар непаллик кўриқлаш ходими ҳамда афғон полициясининг 30 нафар хизматчиси ҳалок бўлган.

Шуни қайд этиш жоизки, Афғонистон ҳудудида газ баллонларидан портлаш ҳоллари тез-тез учраб туради. Бундай портлашларнинг асосий сабабларидан бири, газ баллонларининг ўта сифатсизлиги ва аҳолининг улардан эҳтиёткорсизлик билан фойдаланишларидан иборат.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru