Хитойда юз берган тўфон натижасида 9 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-07-2016 | 14:37 ZAMIN.UZ / Дунё / 11 Июл 2016 года
409

Хитойда юз берган тўфон натижасида 9 киши ҳалок бўлди

 Хитойда юз берган тўфон натижасида 9 киши ҳалок бўлди

Шарқий Хитойнинг Фуцзян провинциясида “Непартак” тўфони оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “ТАСС” нашри.

Шунингдек, тўфон натижасида 18 киши бедарак йўқолганлиги маълум бўлди. Офат юз берган ҳудудда жами 450 дан зиёд киши тўфондан жабр кўрди. Ҳукумат 213 мингга яқин кишини эвакуация қилди.

Провинцияда жами 900 га яқин уйлар вайрон бўлди. Шундан 11 мингдан ортиғи зарар кўрганлиги хабар қилинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru