Ақтўбе шаҳрида пайдо бўлган номаълум жонзот интернет юлдузига айланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-07-2016 | 19:20 ZAMIN.UZ / Дунё / 11 Июл 2016 года
1 428

Ақтўбе шаҳрида пайдо бўлган номаълум жонзот интернет юлдузига айланмоқда

Ақтўбе шаҳрида пайдо бўлган номаълум жонзот интернет юлдузига айланмоқда

Кеча, 10 июнь куни Instagram ижтимоий тармоғидаги @aktobe_zello саҳифасида пайдо бўлган номаълум жонзот интернет юлдузига айланмоқда, деб ёзади “Qalampir.uz” нашри.

Кўринишидан ҳам қушга, ҳам тошбақага, ҳам ҳашоротга ўхшайдиган бу жонзот Ақтўбе шаҳри фуқаролари томонидан ушлаб олинган.

Ижтимоий тармоққа сурати жойлаштирилгач, тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўриниши ғаройиб бўлган бу жонзотнинг ҳаётини сақлаб қолиш кераклиги, бу динозаврлар авлодидан бўлиши мумкинлиги борасидаги кўплаб изоҳлар қолдирилди. Улар орасида бундай жонзотлар кўпайиб улгурмасдан ёқиб юборилиши кераклиги ҳақидаги фикрлар ҳам бор.

Яна бир фойдаланувчи суратдаги жонзотни “Эман тирноқкапалаги” номли гигант капалак турига ўхшаётганини, бу капалак жуда катта бўлиши ва тепадан қаралганда, ёғочни эслатишини айтиб ўтган. Фойдаланувчи берган маълумотга кўра, бундай капалаклар Ғарбий, Марказий ҳамда Шарқий Европа мамлакатларида яшар экан.

Айни вақтгача, суратдаги жонзот айнан “ким” экани аниқланмади. Тармоқ фойдаланувчилари унинг кўринишига қараб тахмин қилишда давом этмоқдалар. Сизнингча, бу қандай жонзот?

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru