Италиядаги икки поезд тўқнашуви 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-07-2016 | 01:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 13 Июл 2016 года
448

Италиядаги икки поезд тўқнашуви 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Италиядаги икки поезд тўқнашуви 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

12 июль куни Италиянинг жанубий қисмида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди ва бир неча ўнлаб киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Тўқнашув Корато ва Андриа шаҳарлари орасида жойлашган қишлоқ ҳудудида юз берган.

Хабарда ёзилишича, фалокат жойида қутқарув хизмати вакиллари, ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда.

Тўқнашувнинг қишлоқ марказида юз бергани қутқарув ишларида қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Фалокатга айнан нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади. Тўқнашув маҳаллий вақт билан 11:30 (Тошкент вақти билан 14:30)да содир бўлди. Икки поездда неча нафар йўловчи бўлгани ҳали аниқланмади.

“Биз бу мудҳиш воқеанинг тагига етмагунимизгача тўхтамаймиз”, дейди Италия бош вазири Маттео Рензи.

Италияда бунда олдин ҳам поезд иштирокида шунга ўхшаш воқеа юз берган эди. 2009 йилда мамлакатнинг марказий қисмларидан бирида юк поезди рельсдан чиқиб кетиб, яқин орада яшайдиган 30 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru