"Юнона" Юпитернинг биринчи рангли суратларини жўнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Юнона" Юпитернинг биринчи рангли суратларини жўнатди

"Юнона" Юпитернинг биринчи рангли суратларини жўнатди

Аввал хабар берганимиздек Юнона космик станцияси Юпитер орбитасига 5 июлда кирган эди. Шундан беш кун ўтиб у Юпитер орбитасидан олинган биринчи суратларни жўнатди. Суратлар NASA сайтида чоп этилди.
Бу ҳақда Interfax.ru сайти хабар беради.

Олдин айтиб ўтилганидек беш йил аввал "Юнона" станцияси Юпитер орбитасига чиқарилган эди. Беш йил ўтгач у Юпитер орбитасига етиб борди. 10 июлда станцияга ўрнатилган JunoCam камераси улкан газдан иборат сайёрадан 4.3 миллион км узоқликдан олинган биринчи суратларни жўнатди.

"Юнона" автоматик сайёралараро станцияси жўнатган рангли суратларда Қуёш тизимидаги энг улкан сайёранинг астмосфера хусусиятлари - Катта қизил доғ ва унинг тўрт йўлдошидан учтасини - Ио, Европа ва Ганимедни кўриш мумкин. (Чапдан ўнгга)

"JunoCam бундан кейин ҳам қандай йўналишимизга қараб фотосуратлар олишда давом этади. Сайёранинг биринчи юқори сифатли рангли фотосуратлари "Юнона" унинг атрофига яна бир бор яқин келганда, 27 августда олинади", - дея маълум қилади АҚШнинг Сайёрашунослик институти ходими.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru